Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Уммон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилди.
Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев ҳамда Уммон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Харисий раҳбарлик қилди.
Музокараларда Ўзбекистон–Уммон муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Асосий эътибор иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларига қаратилди. Икки томон ташқи савдо ҳажмини ошириш ва уни диверсификация қилиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чоралар ишлаб чиқишга келишиб олди.
Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, таълим, илмий-тадқиқот ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Уммон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳаракатлар режаси имзоланди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.11.2025
Ўзбекистон–Уммон: таълимда қўшма лойиҳалар йўлга қўйилади
08:32 / 11.07.2025
Уммон, Кувайт, Баҳрайн ва Қатарда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" форуми бўлиб ўтди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
12:52 / 03.04.2025