Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россияга қарши қатъий санкциялар қўллаш учун шарт қўйди
Оқ уй раҳбари НАТО аъзоларидан Россия нефтини сотиб олишдан бош тортишни талаб қилди.
Фото: Kevin Dietsch/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши жиддий санкцияларни жорий қилишга тайёр, аммо бунга НАТО барча давлатлари рози бўлиши, шунингдек, Россия нефтини сотиб олишдан бош тортиши керак. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
Оқ уй раҳбарининг фикрича, Россиядан нефт сотиб олиш Шимолий Атлантика алянсининг Россия-Украина урушини ҳал қилиш бўйича музокаралар позициясини заифлаштиради.
Шунингдек, у Хитой товарларига юқори божлар урушнинг тезроқ тўхтатилишига ёрдам бериши мумкин, деган фикрни билдирди.
«Менимча, НАТО ягона ташкилот сифатида Хитойга 50 фоиздан 100 фоизгача бўлган божларни жорий этса, бу ҳалокатли, аммо бемаъни урушни якунлашда катта ёрдам беради. Албатта бу божлар Россия ва Украина ўртасидаги уруш тугаганидан кейин бутунлай бекор қилинади. Хитой Россия устидан кучли назорат ва ҳатто ҳокимиятга эга ва бу кучли божлар бу ҳокимиятни синдиради. Агар НАТО менинг айтганимни қилса, уруш тез тугайди ва бу ҳаётларнинг барчаси сақлаб қолинади! Акс ҳолда, сиз менинг вақтимни, шунингдек, Қўшма Штатларнинг вақти, энергияси ва пулини беҳуда сарфлайсиз», деб ёзди Трамп.
Мавзуга оид
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026