Жамият | 22:26 / 14.09.2025
18840
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мактаб ўқувчиси жанжал вақтида пичоқланди

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашгани тўғрисида тарқалган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 11 сентябр куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида 2005 йилда туғилган икки фуқаро ўзларига нотаниш бўлган йигитлар билан оғзаки тортишиб қолган.

Шундан сўнг, Б.Ф. ҳамда Э.X. 2008 йилда туғилган Ш.О. билан уришиб кетган. Сўнг Б.Ф. вояга етмаган Ш.О.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.О. шифохонага ётқизилган, унинг соғлиғи шифокорлар назоратида.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид