Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги цемент заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди
Завод фаолияти ижтимоий тармоқлардаги шикоятдан сўнг тўхтатилгани таъкидланмоқда.
Фото: Экология вазирлиги
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, «Имом ота» маҳалласида жойлашган Recosement заводи фаолияти вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди вилоят Экология бошқармаси.
Қайд қилинишича, 13 сентябр куни ижтимоий тармоқларда заводнинг ҳавони ифлослантираётгани ҳақидаги видеомурожаат тарқалган. Шунга асосан Экология бошқармаси ходимлари ўрганиш ўтказган.
Ўрганиш давомида ҳудуддаги ҳавонинг сифати Ekolab ускунаси ёрдамида лаборатория таҳлилидан ўтказилган. Унинг натижалари хабарда келтирилмаган.
Таъкидланишича, завод фаолияти «соҳага оид камчиликлар бартараф қилингунга қадар» вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
18:42
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
22:57 / 03.12.2025