Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазият бўйича фикр алмашди
Ўзбекистон президентининг ва Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакиллари Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикр алмашди.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн билан музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув мобайнида минтақа ва дунёда воқеалар ривожининг тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларнинг ҳолати ҳамда Афғонистон йўналишида бўлажак олий даражадаги тадбирларни муҳокама қилди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда Тошкент ва Пекин ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025