Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Президентнинг «Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Ҳужжат президентнинг "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси негизида яратилди. У ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжат билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. У агентликнинг мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Агентликнинг асосий вазифалари:
таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва самарали амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар бериш;
таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чоралар самарадорлигини ўрганиш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.
Агентлик тузилмасига агентликнинг марказий аппарати ва Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.
Мавзуга оид
08:48 / 20.11.2025
Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади
12:52 / 05.11.2025
Орфан ва ирсий касалликларга чалинган болаларга ёрдам дастури тасдиқланди
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
14:47 / 04.11.2025