Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" имзоланди
Вена шаҳрида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Бош конференциясининг 69-сессияси доирасида Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" имзоланди.
Фото: Дунё
Ҳужжат АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов томонидан имзоланди.
"Йўл харитаси" ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини белгилаб, миллий атом энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва экологияда ядро технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, ядро ва радиация хавфсизлигини ошириш, шунингдек, миллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш каби вазифаларни қамраб олади.
Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АЭХА бош директорининг 2024 йил декабр ойида Тошкентга ташрифи чоғида илгари сурилган ташаббусининг амалий ижроси бўлди.
Маросимда Рафаэл Гросси Ўзбекистон агентликнинг минтақадаги муҳим ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлаб, қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.
Делегация раҳбари мазкур келишув мамлакат энергетика соҳасини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётганини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
15:40 / 26.11.2025
АЭХА Запорижжя АЭСга алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
13:17 / 18.11.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон 2026 йил учун электр энергияси етказиб бериш шартномасини имзолади
10:44 / 10.11.2025
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш ҳужжатини АЭХАга топширди
11:08 / 06.11.2025