Жаҳон | 08:23 / 19.09.2025
8423
2 дақиқада ўқилади

Прокурор: Айбланувчи Киркни ўлдиргани ҳақида оиласига айтган

Тергов маълумотларига кўра, блогер Киркнинг ўлдирилишида гумон қилинувчи ўз оиласига жиноятни айнан у содир этганини айтган. Айни пайтда, Тайлер Робинсон суд жараёнида ўз исмидан бошқа ҳеч нарсани айтмади.

Фото: Scott G Winterton/REUTERS

Машҳур америкалик консерватив фаол ва блогер Чарли Киркнинг ўлдирилишида гумонланувчи биринчи марта судга келди, бироқ суд мажлисида деярли ҳеч нарса демади. Бир нечта телеканалларда жонли эфирга узатилган видео-алоқа чоғида 22 ёшли Тайлер Робинсон фақат ўз исмини айтиб ўтди ва қолган вақтда сукут сақлади.

Робинсон Юта штатида ҳибсда сақланмоқда, у ерда Киркка бир ҳафта олдин, 10 сентябр куни суиқасд қилинган, шундан сўнг у вафот этган. Биринчи суд мажлисида судя Тони Граф гумонланувчига унинг ҳуқуқлари ҳақида маълумот берди ва у гаров эвазига озод қилиниш ҳуқуқига эга эмаслигини эълон қилди. Граф, шунингдек, еттита айблов бандини: қотиллик, ўқотар қурол билан ҳужум қилиш, оғир жароҳатлар етказиш, адолатга тўсқинлик қилиш, гувоҳларга босим ўтказиш ва болалар иштирокида зўравонлик билан жиноят содир этиш ҳақида ўқиб эшиттирди. Судяга кўра, судланувчининг сиёсий сабабларга кўра ҳаракат қилгани оғирлаштирувчи ҳолатдир.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, Робинсон ўз клавиатураси остида шундай ёзув қолдирган: “Менда Чарли Киркни йўқ қилишга имкон бор ва мен бундан фойдаланаман”. Уни Робинсон билан бирга яшаган одам топиб олган ва улар жуфтлик бўлган бўлиши мумкин. Округ прокурори Жефф Грей матбуот анжуманида бу борада ҳеч қандай маълумот бермади. Агар Робинсон айбдор деб топилса, ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид