Жаҳон | 23:53 / 20.09.2025
14028
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг йирик давлатларидаги эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди

Аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ давлат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда жами аҳолининг 55,8 фоизи эркаклардир. Россияда эса аҳолининг 63 фоизи аёллардан иборат. 

Дунёнинг 20та энг аҳолиси кўп мамлакатлардаги эркаклар ва аёллар сони маълум қилинди.

Қайд этилишича, энг йирик 20 мамлакатнинг 9тасида эркаклар, яна 9тасида эса аёллар сони кўпроқ.

Аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ давлат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда жами аҳолининг 55,8 фоизи эркаклардир. 

Ундан кейинги ўринда Миср жойлашган – эркаклар нисбати 55,3 фоизга тенг.

Эркак ва аёллар орасидаги энг катта тафовут Россияда қайд этилган. Бу мамлакатда аёллар эркаклардан 13 фоизга кўпроқ – 63 фоиз. 

Аёллар сони кўплиги бўйича Япония кейинги ўринда – бу ерда жами аҳолининг 55,5 фоизи аёллардан иборат.

Икки мамлакат Индонезия ва Конгода эса эркаклар ва аёллар нисбати бир хил - 50 фоизни ташкил этади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган. Эркаклар ва аёллар сони деярли тенг:

  • Аёллар сони – 18 714,9 минг киши;
  • Эркаклар сони – 18 982,9 минг киши.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид