Жамият | 10:49 / 20.09.2025
3565
1 дақиқада ўқилади

Шота Руставели кўчасида KIA ва скутер тўқнашди

Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 19 сентябр куни соат 23:40 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида KIA русумли автомашина ва скутер транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида скутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид