Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АЭХА билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича таҳдид қилди
Теҳрон Буюк Британия, Германия ва Францияга АЭХА билан ҳамкорликни тўхтатгани фонида масъулият юклади.
Фото: Lisa Leutner/REUTERS
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) билан ҳамкорликни тўхтатиши бўйича таҳдид қилди. Бу ҳақда Олий кенгаш баёноти эълон қилинди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, "евроучлик" (E3 - Буюк Британия, Германия ва Франция)нинг ҳаракатлари Теҳроннинг агентлик билан ҳамкорлигини аслида тўхтатяпти.
«[Эрон] Ташқи ишлар вазирлигининг АЭХА билан ҳамкорлиги ва ушбу муаммони [Теҳроннинг ядровий дастури билан бўйича] ҳал этиш режалари тақдимотига қарамай, Европа давлатларининг ҳаракатлари агентлик билан ҳамкорликни моҳиятан тўхтатиб қўяди», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазирлигига мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Миллий хавфсизлик олий кенгаши қарорлари доирасида маслаҳатлашувларни давом эттириш топширилди.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
15:40 / 26.11.2025
АЭХА Запорижжя АЭСга алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
20:41 / 24.11.2025