Ўзбекистон | 08:44 / 24.09.2025
2141
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Чехия президенти Петр Павел билан қисқа учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперацияни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.

Идоралараро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид