Жамият | 13:53 / 24.09.2025
5702
1 дақиқада ўқилади

Сергелида BYD, Lacetti ва Mercedes-Benz тўқнашди

Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Жорий йилнинг 24 сентябр куни соат 14:15 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BYD, Lacetti, Mercedes-Benz русумли автомашиналари тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Lacetti транспорт воситаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид