Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Корея президенти билан учрашди
Ўзбекистон ва Корея президентлари алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябр куни Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг сессияси доирасида Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда катта юксалишга эришилгани, барча даражалардаги алмашинув ва мулоқотлар жадаллашгани қайд этилди.
Ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Корея компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди.
Корея етакчи олий таълим муассасаларининг 4 та филиали, мамлакат ҳудудларида профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали шериклик қилиб келинаётгани, лойиҳаларнинг умумий портфели 3,5 миллиард долларга етганига юксак баҳо берилди.
Муҳим хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, авиация, биотехнологиялар ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суришни назарда тутадиган янги узоқ муддатли технология ва саноат шериклиги дастурини тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Шу маънода, ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишини самарали қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий, шу жумладан "Марказий Осиё - Корея Республикаси" форматида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Корея президентини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025