Ўзбекистон | 14:17 / 24.09.2025
2023
1 дақиқада ўқилади

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 21 млрд сўм мукофот тўланди

Чек берилмаган ёки бошқа солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаатларни “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали юбориш мумкин.

Фото: Солиқ қўмитаси

2025 йилнинг январ–август ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали 73 309 та мурожаат келиб тушган

Шундан:

🔵66 198 та харид чеки бермаслик,
🔵 2 658 та тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик,
🔵 169 та картада тўловда суммани сунъий ошириш,
🔵 4 284 та  бошқа турдаги қонунбузилиш ҳолатлари.

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга 29 578 та ҳолат бўйича жами 21,3 млрд сўм (жарима суммасининг 20 фоизи) мукофот тўланган.

Чек берилмаган ёки бошқа солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаатларни “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали юбориш мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров