Жамият | 13:50 / 24.09.2025
3797
1 дақиқада ўқилади

Туркия одам савдосида айбланган аёлни Ўзбекистонга депортация қилди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Р.С. (1974 йилда туғилган, Sonyа лақаби билан танилган) Ўзбекистонга депортация қилинди.

Фото: Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

У 2013–2015 йилларда Бангкок шаҳрида фоҳишахона ташкил этиб, ватандош аёлларни юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиландга олиб бориб фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ таркибида фаол иштирок этганликда айбланган.

Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки унинг қуйи тизимларига, шунингдек, Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирилди.

Шу билан бирга, сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар кўпайгани сабабли, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмаслик ва огоҳ бўлиш сўралди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид