Жаҳон | 20:58 / 24.09.2025
2988
2 дақиқада ўқилади

Хитойда тролл ва провокаторларга қарши фаол кураш бошланди

Тадбир тажовузкор ва «ҳаётга салбий муносабатни тарғиб қилиш, масалан, яшашдан чарчаб кетиш» каби контентга қарши туришга қаратилган.

Фото: The New York Times

Хитой кибермакон маъмурияти (ХКМ) салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган онлайн контентга қарши курашга қаратилган икки ойлик кампанияни бошлади. Содда қилиб айтганда, расмийлар интернет троллари ва провокаторларига қарши кураш кампаниясига старт берди.

Асосий эътибор реклама учун фойдаланиладиган ижтимоий тармоқлар, қисқа видео платформалари ва стрим-трансляция хизматларига қаратилади. Кампания тажовузкор контент ва «ҳаётга салбий муносабатни тарғиб қилиш, масалан, яшашдан чарчаб кетиш» каби контентга қарши туришга қаратилган. Кураш ёшларнинг иқтисодий қийинчиликлар ва иш ўринларининг етишмаслигидан норозилигини акс эттирувчи «Санга маданияти»га қарши курашга қаратилган.

The Register нашрининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар контентни фойдаланувчиларнинг афзалликларига мослаштириб, салбий мавзуларни кучайтиради. Кампания биринчи навбатда салбий қарашларни тарқатаётган ёки ўзини асоссиз танқид қилаётганларга қаратилган.

Шунингдек, сунъий интеллектнинг шафқатсиз контенти ҳам тақиқланади, интернет-троллар эса яширинишга мажбур бўлади. Фитна назариялари ва сохта хабарларга чек қўйилади, қоидабузарлар қаттиқ жазоланади. Давлат қоидабузарларни қандай жазолаши хабарда айтилмаган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид