Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский БМТда: Путин урушни давом эттирмоқчи ва кенгайтирмоқчи
«Россиянинг учувчисиз учоқлари аллақачон Европа узра учиб ўтмоқда, Россиянинг амалиётлари эса бошқа мамлакатларга ҳам кенгаймоқда», — деди Украина президенти БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида. У Европа Иттифоқини Молдовага Россиядан ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беришга чақирди.
Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Украина президенти Володимир Зеленский халқаро ҳамжамиятни Россиянинг ҳарбий тажовузкорлигини кенгайтириш таҳдиди ҳақида огоҳлантириб, Шарқий Европа НАТО давлатлари ҳаво ҳудудининг сўнгги пайтларда бузилганини эслатиб ўтди. «Россиянинг учувчисиз учоқлари аллақачон Европа узра учиб ўтмоқда, Россия операциялари аллақачон бошқа мамлакатларга тарқалмоқда. Путин бу урушни давом эттирмоқчи (Украинада), уни кенгайтирмоқчи», — деди Зеленский 24 сентябр, чоршанба куни Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида чиқиши чоғида.
«Бугун ҳаммаси сизга боғлиқ. Тинчлик ишига ёрдам берасизми ёки Россия билан савдо-сотиқни давом эттирасизми, унга урушни молиялаштиришда ёрдам берасизми. Ҳаммаси сизга боғлиқ — ҳарбий асирлар озод қилинадими, ўғирланган болалар уйга қайтадими, гаровга олинганлар озод бўладими. Бизнинг келажагимизни нима белгилайди? Ҳозирги бу уруш. Лекин уни қўшма, қатъий ҳаракат белгилаши керак», — дея таъкидлади Украина президенти.
У бир кун аввал АҚШ президенти Доналд Трамп билан «мазмунли учрашув» ўтказганини ва бошқа дунё етакчилари билан ҳам музокаралар олиб бораётганини таъкидлади. «Биз Европа чинакам ёрдам беришини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва, албатта, Қўшма Штатлардан умид қиламиз. Кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашни жуда қадрлайман. Ҳа, G7 ва G20 саммитларида кўп нарса ҳал қилинади, лекин охир-оқибатда, дунё тақдири барчамизга боғлиқ. Шунинг учун, Россия урушни чўзишда давом этар экан, жим турманг. Ҳаётни, халқаро ҳуқуқ ва тартибни ҳимоя қилиш учун одамлар ҳаракатни кутмоқда», деди Украина раҳбари халқаро ҳамжамиятга қарата.
Мавзуга оид
22:27 / 15.12.2025
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
21:27 / 15.12.2025
Тинчлик музокаралари: Украина Донбассдан қўшинларини олиб чиқишга рози эмас
21:14 / 15.12.2025
БМТ илк бор Бутунжаҳон туркий тиллар кунини нишонлади
19:30 / 15.12.2025