Жамият | 10:45 / 26.09.2025
3288
1 дақиқада ўқилади

Сергелида Nexia автобус бекатига бориб урилди

Жорий йилнинг 25 сентябр куни соат 15:00 ларда Сергели тумани Янги Сергели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ю.М. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги автобус бекатига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид