Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: «Менимча, бизда Ғазо бўйича келишув бор»
Оқ уй раҳбари сўзларига кўра, келишув доирасида гаровга олинганлар озод қилинади ва уруш тугайди.
Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
«Бизда Ғазо бўйича келишув борга ўхшайди. Сизга хабар берамиз. Ўйлашимча, бизда келишув бор», деди у Оқ уйда журналистларга.
Трамп сўзларига кўра, келишув доирасида гаровга олинганлар озод қилинади ва уруш тугайди. У эҳтимолий битимнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.
Трамп 22 сентябр куни араб давлатлари етакчиларига урушни тугатиш, гаровга олинган исроилликларни озод қилиш ва Ғазода ҲАМАСга алоқадор бўлмаган ҳукуматни ташкил этишни назарда тутувчи навбатдаги режани тақдим этди. Араб давлатлари бу режани қўллаб-қувватлади. Исроил ва ҲАМАС - ҳозирча йўқ.
26 сентябр куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаб, уруш Исроил томонидан эълон қилинган «барча мақсадларга эришилмагунча», яъни гаровга олинганлар озод этилмагунча ва ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинмагунча давом этишини айтди.
Мавзуга оид
19:34 / 13.02.2026
“АҚШ билан ўртамизда катта жарлик пайдо бўлди” – Фридрих Мерц. Мюнхен хавфсизлик форумидан репортаж
19:09 / 13.02.2026
Давлатлараро воситачи: Эпштейн ишидаги сиёсий деталлар
18:15 / 13.02.2026
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчини юбормоқда
15:42 / 13.02.2026