Ўзбекистон | 09:09 / 28.09.2025
9810
1 дақиқада ўқилади

Чинозда юк поездининг иккита вагони издан чиқиб кетди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти Чиноз туманида поезд вагонлари релсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» хабар берди.

Маълум қилинишича, 27 сентябр куни соат 21:30 да Чиноз тумани «Расулобод» МФЙ, Олмазор станцияси ҳудудидаги Жиззах-Тошкент товар поездининг сут ёғлари ортилган иккита вагони релсдан чиқиб кетган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.

2024 йил май ойида Тошкент вилоятининг Ангрен тумани ҳудудида ҳам юк вагонлари релсдан чиқиб кетганди. «Чирчиқ савдо барака» МЧЖга тегишли бўлган шохобча темирйўлида ходимлари вагонлардан юк тушириш вақтида темирйўл қурилмаси «лебёдка» ишлаш технологиясига риоя қилмагани маълум бўлганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид