Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия парламент сайловлари олдидан аралашувдан хавотирда
Online Risk Labs таҳлилчиларига кўра, юзлаб аноним TikTok аккаунтлари мамлакатдаги парламент сайловлари натижаларига таъсир ўтказиш мақсадида Чехия Республикасида россияпараст позицияни тобора фаол равишда тарқатмоқда.
Фото: Getty Imagеs
Юзлаб аноним TikTok аккаунтлари 3-4 октябр кунлари бўлиб ўтадиган Чехия парламенти қуйи палатасига сайловлар арафасида россияпараст позицияни фаол равишда тарқатмоқда ва радикал партияларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда 28 сентябр, якшанба куни Чехиянинг Online Risk Labs тадқиқот гуруҳи маълум қилди.
У 286 та шундай аккаунтни аниқлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўришлар ҳафтасига 5 миллиондан 9 миллионгача — йирик партиялар раҳбарларининг умумий аудиториясидан кўпроқ. «Ушбу аккаунтлар ҳеч қандай сиёсий ташкилотга алоқадор эмас, аксинча, бир қанча радикал ва экстремистик партияларни қўллаб-қувватлашини намойиш этади», — дея хабар берди Online Risk Labs.
Чехия аҳолисининг деярли чорак қисми TikTokʼдан фойдаланади, дея хабар беради Reuters. Чехия телекоммуникация регулятори CTU аккаунтлардаги контент бўйича бир нечта шикоятлар олганини маълум қилди. «Биз бу айбловларни асосли деб ҳисобладик ва уларни йирик платформалар бўйича назорат органи сифатида Европа комиссиясига юбордик», дея хабар берди CTU.
TikTok ва Чехия Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳозирча маълумотга изоҳ бермади.
Deník N портали хабар қилганидек, аккаунтлар Европа Иттифоқи ва НАТОга қарши контент тарқатади, Украинадаги урушни оқлайди ва SPD ("Озодлик ва тўғри демократия") ҳамда Stačilo! ("Етарли!") каби ўнг популистик партияларни тарғиб қилади.
Мавзуга оид
21:08 / 20.11.2025
Чехияда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
16:36 / 08.11.2025
Чехияда янги спикер парламент биносидан Украина байроғини олиб ташлади
08:46 / 04.11.2025
Чехияда ўнг популистлар коалиция тузилганини эълон қилди
21:24 / 31.10.2025