Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон санкциялар тикланишига «қатъий жавоб» қайтаришини билдирди
Эрон ядровий дастурига қарши БМТ санкциялари қайта тикланганидан кейин Теҳрон «ҳал қилувчи жавоб» ҳақида ваъда берди. Эрон чеклов чораларини қайта тиклашни «қонуний асоссиз ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» деб ҳисоблайди.
Фото: Majid Asgaripour / WANA / Reuters
Теҳрон БМТнинг Эрон ва унинг ядровий дастурига қарши санкциялари қайта тикланишига «қатъий жавоб беришга» тайёрлигини маълум қилди. «Эрон Ислом Республикаси ўз ҳуқуқлари ва миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилади, ўз халқи манфаатлари ва ҳуқуқларига қарши қаратилган ҳар қандай ҳаракатларга қатъий ва адекват жавоб беради», — дея маълум қилди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 28 сентябр, якшанба куни.
Вазирлик баёнотида, шунингдек, халқаро ҳамжамият БМТ санкцияларига қарши туришга чақирилган. Теҳрон уларнинг тикланишини «қонуний асоссиз ва қабул қилиб бўлмас ҳолат» деб ҳисоблайди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши санкциялари 28 сентябрга ўтар кечаси тикланди. Бу чекловлар 2015 йилда Теҳрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚҚҲР) қабул қилинганидан кейин тўхтатилган чекловлардир. Эрон ва 5+1 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция) ўртасида имзоланган келишув қоидаларидан бири, Теҳронда жиддий қоидабузарликлар аниқланган тақдирда БМТнинг расмий санкцияларини тиклашни назарда тутган.
2018 йилда, Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Қўшма Штатлар Эрон ўз мажбуриятларини бузганини иддао қилиб, янги санкциялар жорий этган ҳамда келишувдан бир томонлама чиққан эди.
Шу фонда Теҳрон аста-секин ўз мажбуриятларидан воз кечиб, ядровий иншоотларида уранни бойитиш ишларини қайта бошлади. АҚШ расмийларига кўра, Эронда у келишувда белгиланган даражадан тўрт баробар ошиб кетган.
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
12:15 / 19.12.2025
БМТ Бош Ассамблеяси Украинадаги РФ ҳаракатлари ҳақидаги резолюцияни янгилади
17:42 / 18.12.2025