Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маст ҳолда машина олиб қочган судя 7 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди собиқ судяси Рустам Раҳмонов озодликдан маҳрум қилинди. 44 ёшли судя ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш ҳамда транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини содир қилганликда айбли деб топилди.
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида маст ҳолда машина олиб қочган судяга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Олий суд матбуот котиби Азиз Oбидов хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судяси лавозимида ишлаган Рустам Раҳмоновга оид жиноят иши Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган.
Судлов ҳайъатининг жорий йил 11 сентябрдаги ҳукмига кўра, собиқ судя Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 267-моддасида (Транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
Рустам Раҳмонов апрел ойида маст ҳолда транспорт воситасини олиб қочгани, Судялар олий кенгаши унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказаётгани хабар қилинганди. Кейинчалик унинг судялик ваколати муддатидан илгари тугатилди. У ёзма аризаси ва Судялар одоби кодекси талабларини бузгани асослари билан лавозимидан озод қилинди.
Маълумот учун, Рустам Раҳмонов 2024 йилнинг декабрида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси лавозимига яна 10 йил муддатга тайинланганди.
Мавзуга оид
13:15 / 03.12.2025
Миробод туманида Chery ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
11:22 / 26.11.2025
Тошкентда маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди
22:52 / 24.11.2025
Ўзбекистонда судялар ва суд ходимлари куни белгиланади
22:15 / 24.11.2025