Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мустақиллик шоҳкўчасида Li 9 ва BYD ўзаро тўқнашди
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси 42А-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
BYD русумли автомашина ва Lixiang L9 русумли автомашина ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Lixiang L9 ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 18.11.2025
Тошкентда қабристон ҳудудида ёнғин содир бўлди
08:50 / 06.11.2025
Мирзо Улуғбек туманида Ниҳол кўчаси бўйлаб ҳаракат вақтинча чекланади
08:35 / 01.11.2025
Мирзо Улуғбек туманида ЙТҲ: Cobalt ва Lixiang тўқнашди
16:10 / 27.10.2025