Жаҳон | 12:20 / 01.10.2025
2727
2 дақиқада ўқилади

Австрия россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди

Россия элчихонаси ходимига маълумот узатган OMV нефт-газ компаниясининг россиялик жосуси фош этилиши ортидан Австрия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

Фото: Depositphotos

Австриянинг OMV нефт, газ ва кимё компаниясида жосусликда гумон қилингани фош қилинганидан бир неча кун ўтиб, Вена ҳукумати гумон қилинаётган топ-менежер билан учрашган россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. 30 сентябр, сешанба куни Австрия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби APA ахборот агентлиги сўровига жавобан: «У аллақачон Австрияни тарк этган», деди.

Kurier нашри таъкидлашича, дипломат Австрия Ташқи ишлар вазирлиги қарори кучга киришидан бир кун аввал, 24 сентябр куни Австрияни тарк этган. Россия элчихонаси аввалроқ ўз ходимининг дипломатик дахлсизлигидан воз кечишдан бош тортган ва шу тариқа Австрия расмийларига уни текширишга рухсат берган эди.

Москва бунга жавобан австриялик дипломатни чиқариб юборишга ваъда берди. «Биз анъанавий тарзда барча бундай қадамларга жавоб берамиз. Австрия томонига қарши чоралар аллақачон эълон қилинган. Тез орада худди шундай даражадаги австриялик дипломат Россияни тарк этади», — дея маълум қилди ТАСС агентлигига Россия ТИВ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид