Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Данияга дронлар билан курашиш бўйича мутахассисларни юборди
Украина ҳарбий хизматчилари учувчисиз учоқларга қарши кураш бўйича тажриба алмашиш учун Данияга етиб келди. Украиналик мутахассислар ва технологиялар Европадаги «Дронлар девори»нинг асосий элементига айланиши мумкин, дейди Володимир Зеленский.
Фото: Countrypixel/picture alliance
Украина ҳарбийлари маҳаллий ҳамкасблари билан учувчисиз учоқларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш учун Данияга миссиясини жўнатишни бошлади. «Бу йигитлар ҳамкорлар билан қўшма машғулотларда қатнашиш учун келган, бу Россия ва бошқа ҳар қандай давлатлар дронларига қарши курашнинг янги тизими учун асос бўлиши мумкин», — деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский 30 сентябр, сешанба куни ижтимоий тармоқда.
«Украина тажрибаси ҳозир Европада энг долзарб ҳисобланади ва айнан бизнинг тажрибамиз, мутахассисларимиз ва технологияларимиз бўлажак Европа «Дронлар девори» – осмонда хавфсизликни таъминловчи кенг кўламли лойиҳанинг асосий элементига айланиши мумкин», деб ҳисоблайди Украина раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, «Даниядаги миссия натижалари бошқа Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш учун тегишли асосни ташкил қилади».
Айни пайтда Дания ҳукумати мамлакат энергетика объектларининг хавфсизлик даражасини саботаж ва гибрид ҳужумлар таҳдиди туфайли оширмоқда, деди энергетика вазири Ларс Огор Даниянинг TV2 телеканалига берган интервюсида. Янги «тўқ сариқ» даража бундай объектлар устидан назоратни кучайтириш ва уларга киришни чеклашни англатади.
Мавзуга оид
13:48
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
13:45
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025