Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасарой туманида Cobalt, Hyundai ва Jetour тўқнашди
Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 21:15 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Cobalt, Hyundai ва Jetour русумли автомашиналар тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.