Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон денгизга чиқишда Эрон портларидан фойдаланиши мумкин
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Эрон исломий кенгаш мажлиси депутати ва "Эрон–Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Жавад Никбин билан учрашув ўтказди.
Фото: senat.uz
Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда парламентлараро алоқалар фаоллашгани, парламент раҳбарларининг мунтазам мулоқоти ва ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Учрашувда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мазкур соҳаларда давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар ўртасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини қатъий парламент назоратига олиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Эрон билан тиббиёт, нанотехнология йўналишларида тажриба алмашиш, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши йўлида Эрон портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Эрон вилоятлари ўртасида маданий-гуманитар, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025