Ўзбекистон | 18:29 / 02.10.2025
4431
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрига гул кўчатларини экиш учун 10 млрд сўм ажратилди

Тошкент шаҳрига мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ажратилди. Бунда маблағнинг 1,82 миллиард сўми турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўми эса туманлар кесимида тақсимланади.

Фото: Kun.uz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг 29 сентябрда қабул қилинган қарори билан шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаларига мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ажратилди.

Қайд этилишича, маблағ республика бюджетининг 2025 йил биринчи чораги якунлари бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетга ўтказилган қисм ҳисобидан йўналтирилади.

Бунда маблағнинг 1,82 миллиард сўми турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўм эса туман кесимида тақсимланди.

Бошқармалар кесимида энг катта маблағ — 815 миллион сўм марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасига ажратилди. Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш бошқармаси 748 миллион, Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бошқармаси 190 миллион, Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси эса 67 миллион сўм олади.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид