Жаҳон | 08:14 / 04.10.2025
2576
2 дақиқада ўқилади

Исроил ўз ҳарбийларига Ғазодаги ҳужумларини камайтиришни буюрди

Исроил ҲАМАСнинг омон қолган гаровга олинганлар ва жасадларни Исроилга топшириши ҳақидаги эълонидан сўнг Трамп режасининг биринчи босқичини «зудлик билан амалга ошириш»га ҳозирлик кўрмоқда.

Фото: Nathan Howard/AFP/Getty Images

Исроил АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо сектори бўйича режасининг биринчи босқичини «зудлик билан амалга ошириш»га ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси 4 октябр, шанбага ўтар кечаси маълум қилди. «Биз Оқ уй раҳбари ва унинг жамоаси билан Исроил томонидан белгилаб берилган, президент Трампнинг қарашларига мос келадиган тамойилларга мувофиқ урушни тугатиш учун тўлиқ ҳамкорликда ишлашда давом этамиз», — дея баёнотни келтиради AFP.

Исроилнинг сиёсий раҳбарияти ўз ҳарбийларига анклавдаги ҳужумларини қисқартиришни буюрди, деб хабар бермоқда Reuters.

Америка етакчиси аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилишга ва Американинг урушни тугатиш режасининг бир қатор бошқа шартларини бажаришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Исроилни Ғазони бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати эса АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик режаси доирасида Ғазо секторидаги барча гаровга олинганларни озод қилишга тайёрлигини маълум қилди. 

Жангчилар «алмашинув учун зарур шарт-шароит яратилса» барча тирик қолганлар ва жасадларни «президент Трамп таклиф қилган алмашинув формуласига мувофиқ» Исроилга топширишга рози бўлди. «Ҳаракат ушбу келишув тафсилотларини муҳокама қилиш учун воситачилар орқали зудлик билан музокараларни бошлашга тайёрлигини тасдиқлайди», дея маълум қилди ҲАМАС.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид