Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кекса эркак 113 ёшга кирди
Бразилиялик Жуан Марино Нету оиласи даврасида туғилган кунини нишонлади.
Фото: AP
Гиннеснинг рекордлар китоби матбуот хизмати дунёдаги энг кекса эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Бразилиялик Жуан Марино Нету ўзининг 113 ёшини нишонлади.
«Дунёдаги энг кекса инсон Жуан Марино Нетунинг 113 йиллиги билан табриклаймиз. Бугун бразилиялик ушбу муҳим воқеани ўз яқинлари томонидан режалаштирилган катта зиёфат билан нишонламоқда», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «дунёдаги энг кекса эркак» унвони ўтган йилнинг ноябр ойида, ушбу унвоннинг аввалги эгаси - британиялик Жон Тиннисвуд вафот этганида Жуанга ўтган эди.
Шу билан бирга, ҳозир Ер сайёрасида яшовчи энг кекса одам британиялик аёл Этел Катерҳэм бўлиб қолмоқда. Гиннес китоби маълумотларига кўра, у 116 ёш 46 кунлик бўлган.
Рекордлар китоби матбуот хизматининг таъкидлашича, Жуан Марино Нету 1912 йилда туғилган тирик одамларнинг сўнггисидир. Унинг икки хотинидан етти фарзанди бор, улардан олти нафари ҳозир ҳам тирик.
Бундан ташқари, 113 ёшли бразилияликнинг 22 нафар набираси, 15 нафар эвараси ва уч нафар чевараси бор.
Қариндошларининг сўзларига кўра, Жуан Марино Нету дунёдаги энг кекса эркак ролини англайди: «Бу ерда мендан катта эркак йўқ, фақат аёллар бор!», деди у.
Бундан ташқари, улар дунёдаги энг кекса аёл билан сиртдан мулоқот қилган: у 116 ёшга тўлганида Нету табрикнома юборган.
Мавзуга оид
19:41 / 22.11.2025
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару ҳибсга олинди
19:19 / 13.11.2025
«Пулга тўймайсанлар». Амазония туб аҳолиси вакиллари иқлим саммитига бостириб киришди
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025