Иқтисодиёт | 14:39 / 06.10.2025
2771
1 дақиқада ўқилади

Huggies товар белгисидан ноқонуний фойдаланган корхона жазоланди

Товар белгисининг эгаси Рақобат қўмитасига мурожаат қилиши ортидан, бренддан ноқонуний фойдаланган “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖга чора кўрилди.

Huggies савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, бу борада тегишли чора кўрилди, дея хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Kimberly-Clark” МЧЖнинг мурожаати асосида унга тегишли Huggies савдо белгиси бошқа корхона – “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ томонидан ноқонуний ишлатилгани ҳолатини ўрганиб чиққан.

Ўрганишлар давомида шикоят ўз тасдиғини топган ва бу ҳолат бренд обрўйига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланган.

“Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ молиявий жаримага тортилди ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Мадина Очилова

Мавзуга оид