Ўзбекистон | 11:21 / 07.10.2025
1347
2 дақиқада ўқилади

Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари белгиланди

“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 

Фото: Kun.uz

Қонун давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Давлат мудофаа буюртмаси – Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилиш учун давлат буюртмаси ҳисобланади.

Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

▪️ мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, тасдиқлаш ва бажариш;
▪️ буюртмачиларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан ўз вақтида ҳамда кафолатли тарзда қуроллантириш ва таъминлаш;
▪️ давлат мудофаа буюртмаси учун ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш.

Давлат мудофаа буюртмасининг лойиҳаси давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.

Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид