Соғлом ҳаёт | 22:40 / 07.10.2025
3697
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқлардан воз кечиш инсоннинг руҳий саломатлигини яхшилайди

Олимлар ижтимоий тармоқлар вақтни нотўғри идрок этишга олиб келишидан огоҳлантирди.

Фото: AFP

UnHerd нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқлар казино тамойили асосида ишлайди. Чексиз янгиликлар тасмалари ва турли хил контент туфайли биз вақт тезроқ ўтаётгандек ҳис қиламиз. Интернет-платформалардан онгли равишда фойдаланган тақдирдагина бундан қутулиш мумкин.

Кўпчилик одам ижтимоий тармоқларга кирганида вақт ҳисобини йўқотади. Бу мутлақо тасодифий таъсир эмас. Ушбу интернет платформалари вақтни махсус тезлаштиради, айни пайтда ҳам, келажакда ҳам. Бунинг сабаби шундаки, бизда бир вақтнинг ўзида ҳозирги замондаги воқеаларни идрок этиш ва ўтмиш ҳақидаги хотира ёмонлашади.

Бугун ижтимоий тармоқларда қандай маълумотларни кўрганингизни эслашга ҳаракат қилинг. Эҳтимол, сиз ҳеч нарсани эслай олмайсиз. Буни ижтимоий тармоқлар қисқа ва узоқ муддатли хотирани ёмонлаштириши ҳақидаги илмий тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди.

Ижтимоий тармоқларда ўтказган вақтни изчил баён этилган сюжет орқали кузатиш ва назорат қилиш мумкин. Бу сизга вақтни алоҳида хабарларга айлантиришга ёрдам беради. Янгиликлар тасмаси эса тартиблилик ва изчилликнинг бутунлай тескарисидир. У қандайдир лабиринтдан иборат бўлиб, боши ҳам, ўртаси ҳам, охири ҳам йўқ.

Буни нима қилса бўлади? Вариантлардан бири - ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда улардан фойдаланишни чеклаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улардан воз кечиш туфайли бир неча ҳафтадан сўнг инсоннинг руҳий саломатлиги яхшиланади.

Шунингдек, агар сиз умр узунроқ эканини ҳис қилишни истасангиз, иложи борича одатдагидан кўра янгиликка, ихтиёрсиздан кўра атайлаб қилинган нарсага, лоқайдликдан кўра ҳиссийга, тартибсиздан кўра тартиблига интилинг.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид