Иқтисодиёт | 07:45 / 08.10.2025
3302
2 дақиқада ўқилади

Инфографика: Давлатлар кесимида электр энергиясининг асосий манбалари

Кўмир, газ ва нефт бутун дунё бўйлаб электр энергиясининг энг оммабоп манбалари бўлиб қолмоқда, бироқ баъзи давлатлар қайта тикланадиган энергияга таянишни бошлади. Ушбу инфографикада ҳар бир мамлакатда қайси электр энергияси манбалари кенг тарқалганлиги аниқ кўрсатилган.

Фото: Wolfgang Rattay / Reuters

Dewesoft таъкидлаганидек, анъанавий электр энергияси манбалари бутун дунёда кенг қўлланишда давом этмоқда. Масалан, Россия, АҚШ, Италия, Исроил, Япония, Буюк Британия каби мамлакатларда газ асосий энергия манбаи ҳисобланади.

Кўмир Хитой, Жанубий Корея, Мўғулистон, Чехия ва Австралияда машҳур. Нефт Эстония, Ҳонгконг, Нигер, Сурия ва Пуэрто-Рико учун электр энергиясининг асосий манбаи ҳисобланади. Франция ва Финландия каби баъзи давлатлар биринчи навбатда атом энергиясига таянади.

Баъзи мамлакатлар аста-секин қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтмоқда. Гидроэнергетика энг кўп қўлланадиган қайта тикланадиган энергия манбаларидан биридир. Норвегия, Швейцария, Руминия, Тожикистон, Шимолий Корея каби мамлакатларда унга ҳам талаб мавжуд.

Шамол энергетикаси яна бир оммабоп қайта тикланадиган энергия манбасидир. У Дания, Германия ва Люксембургда фаол равишда қўлланади.

Яшил энергетика манбалари, жумладан, қуёш энергияси, бутун дунёда аста-секин машҳурликка эришмоқда. Бошқа ресурсларга биомасса (ёғоч, биогаз, этанол ва биодизел каби органик материаллар) ва геотермал энергия киради. Улар ривожланаётган мамлакатларда ҳам, анъанавий қазиб олинадиган ёнилғидан углерод гази ташламалари олдини олишга интилаётган мамлакатларда ҳам қўлланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид