Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси халқаро турнирда Миср билан ўйнайди – ОАВ
Ноябр ойидаги ўртоқлик турнирида Ўзбекистон, Эрон, Кабо-Верде ва Миср терма жамоалари иштирок этиши таъкидланмоқда.
Фото: Getty images
Миср футбол ассоциацияси 2025 йил декабр ойида Марокашда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик доирасида Миср терма жамоасининг халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиши бўйича келишувга эришишга яқин турибди. Бу ҳақда Мисрнинг Shorouk News нашри хабар берди.
Қайд қилинишича, ўртоқлик турнирида Ўзбекистон, Эрон, Кабо-Верде ва Миср терма жамоалари иштирок этади. Миср терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйнайди, ғалаба қозонган тақдирда эса Эрон - Кабо-Верде ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.
Хабарда турнирнинг қаерда ўтказилиши ва санаси ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу ҳақда ҳали хабар бермади.
Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини аллақачон қўлга киритган. Миср миллий жамоаси бунга жуда яқин турибди, «фиръавнлар» саралаш мусобақасининг қолган 2 ўйинида 1 очко жамғариши кифоя.
Ўзбекистон ва Миср миллий жамоалари тарихда ўзаро тўқнаш келмаган.
Мавзуга оид
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди
21:14 / 21.11.2025