Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА жаҳон чемпионатларини ёзда ўтказишдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда
ФИФА президентининг таъкидлашича, масала «аллақачон муҳокама қилинмоқда» ва бош ташкилот «ҳамма билан доим маслаҳатлашмоқда».
Фото: AFP/Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино футбол жамоатчилигини жаҳон чемпионати ўйинлари жадвалидаги ўзгаришларга «очиқроқ» бўлишга чақирди. Унинг қайд этишича, ташкилот жаҳон чемпионатларини ёзда ўтказиш анъанасидан воз кечиши мумкин.
«Агар сиз жаҳон чемпионати қаерда ўтказилишидан қатъи назар, бир хил вақтда ўйнашни истасангиз, март ёки октябр ойларини кўриб чиқиш мумкин. Дунёнинг баъзи жойларида декабр ойида ўйналмайди. Бошқаларида - июлда. Ҳатто Европанинг айрим ҳудудларида июл ойида жуда-жуда иссиқ», деди Инфантино Европа клублари ассоциацияси (EFC) бош ассамблеясида.
ФИФА президентининг таъкидлашича, масала «аллақачон муҳокама қилинмоқда» ва бош ташкилот «ҳамма билан доим маслаҳатлашмоқда».
«Бу маълум бир жаҳон чемпионатига эмас, балки бутун турнирга тегишли», деб хулоса қилди Жанни Инфантино.
ФИФА халқаро тақвимининг жорий версияси 2030 йилгача амал қилади. 2022 йилда жаҳон чемпионати илк бор анъанавий ёзги танаффусда эмас, ноябр-декабр ойларида ўтказилди. Бунга турнир мезбони Қатардаги об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Катта эҳтимол билан, худди шундай қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2034 мусобақасига нисбатан ҳам қабул қилинади. The Athletic хабарига кўра, мусобақа Рамазон муносабати билан ҳатто 2035 йил январига қолдирилиши мумкин. Бундай ҳолда, жаҳон чемпионати биринчи марта тоқ йилда ўтказилади.
Мавзуга оид
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
16:11 / 17.12.2025
Норозиликлардан кейин ЖЧ учун 60 долларлик чипталар чиқарилади
22:55 / 16.12.2025