Таълим | 14:43 / 09.10.2025
1949
1 дақиқада ўқилади

Мисрлик ёшлар Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ўқишни бошлайди

Шу йилнинг 30 сентябр-3 октябр кунлари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Акмал Аскаров бошчилигидаги делегация Мисрда бўлди.

Фото: Дунё

Делегация сафар давомида Мисрнинг Alameda Group тиббиёт мажмуаси томонидан ташкил этилган «Мукаммаллик маданияти» мавзусидаги илмий конференцияси ва махсус курсларда иштирок этди.

Илмий конференцияда етакчи олимлар ва мутахассислар маъруза билан қатнашди. Шунингдек, панел муҳокамалари ва семинарлар ўтказилди.

Миср томонида билан мисрлик ёшларнинг Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ўқишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Қайд этиш жоизки, ўзаро ҳамкорлик Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Alameda Group тиббиёт мажмуаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ижроси доираси амалга оширилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид