Жамият | 08:00 / 11.10.2025
3153
1 дақиқада ўқилади

Буюк Ипак йўли кўчасида автомобил ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Кеча, 10 октябр куни, соат 20:18 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчасида автомобил ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:25 да етиб бориб, ёнғин соат 20:28 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид