Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия 841 нафар Россия фуқаросига мамлакатни тарк этишни буюрди
Латвия ҳукумати 841 нафар Россия фуқаросига 13 октябргача мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу шахслар доимий яшаш рухсатномаларини сақлаб қолиш бўйича янги талабларни бажара олмади: улар Европа Иттифоқида доимий резидентлик мақомига эга бўлиш учун ариза топширмади ва тил имтиҳонидан ўта олмади.
Фото: Nicole Meißner/DW
Латвия ҳукумати 841 нафар Россия фуқаросига 13 октябргача мамлакатни тарк этишни буюрди, чунки улар Латвия тилини билишини исботлай олмаган ва мажбурий хавфсизлик текширувидан ўтмаган. Бу ҳақда Фуқаролик ва миграция масалалари бошқармаси вакили Мадара Пуке 10 октябр, жума куни Politico нашрига маълум қилди.
2022 йилдан бери Латвия ҳукумати иммиграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш орқали Россия фуқаролари учун резидентлик талабларини икки марта кучайтирди. Шундай қилиб, 2024 йилдан бошлаб, Латвияда доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлган россияликлар 2025 йилнинг 30 июнига қадар Европа Иттифоқида доимий яшаш учун ариза топшириши керак эди. Бунинг учун улар латиш тилини А2 даражасида билишини исботлаши, биографик маълумотларни тақдим этиши ва хавфсизлик текширувидан ўтиши керак эди.
Янгиланган талаблар 30 000 кишини қамраб олди. Уларнинг кўпчилиги талабларга бўйсунди ва тахминан 2600 нафари ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этди. 841 киши резидентлик учун ариза бермаган.
Латвия ҳукумати июл ойида 841 киши кузгача Латвияни тарк этиши кераклигини эълон қилган эди. Ўшанда таъкидланганидек, Латвияда қолишни хоҳловчи ва талабларга жавоб берадиганлар доимий яшаш ҳуқуқи учун ариза топшириши мумкин.