Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга боришяпти?
2025 йилнинг 8 ойида қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга жами 4,1 млн нафардан кўпроқ ўзбекистонлик борган. Бу мамлакат фуқаролари жами сафарларининг 80 фоизини ташкил этади. Шунингдек, январ-август ойларида ўзбекистонликларнинг Россияга бориши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга кўпайган.
2025 йилнинг дастлабки 8 ойида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари чет элга сафар қилди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда 1,1 млн нафарга ёки 26,8 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
- Қирғизистон — 2,3 млн нафар (2024 йилнинг мос даврида – 1,9 млн нафар);
- Қозоғистон — 956 минг нафар (640,2 минг нафар);
- Тожикистон — 887,9 минг нафар (797,6 минг нафар);
- Россия — 312,7 минг нафар (194,7 минг нафар);
- Туркия — 181,7 минг нафар (157,7 минг нафар);
- Саудия Арабистони — 165,7 минг нафар (111,9 минг нафар);
- БАА — 94,2 минг нафар (81,4 минг нафар);
- Миср — 45,4 минг нафар (27,7 минг нафар);
- Ветнам — 28,5 минг нафар;
- Хитой — 27,6 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 162,4 минг нафар.
Мавзуга оид
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
15:51 / 20.12.2025
Хорижлик тадбиркорлар асосан Тошкент шаҳри ва вилоятини танламоқда
15:29 / 18.12.2025
Никоҳлар статистикаси: сентябрда энг кўп никоҳ қайд этилди
12:24 / 17.12.2025