Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Кобулга ракета билан зарба берди
Афғонистон ва Покистон ўртасида кескинлик сақланиб турибди. Сўнгги пайтларда бу ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетган эди.
Фото: Видеодан кадр
Покистон Афғонистон пойтахти Кобулга ракета ҳужуми уюштирди. Amaj News манбаларига кўра, пойтахтнинг Таймани туманидаги нишонларга ҳарбий самолётлар ёрдамида камида тўртта ракета билан зарба берилган.
Samaa TV хабарига кўра, «Толибон» ҳаракатининг Спин-Болдак ҳудудидаги позициялари ҳам ҳужумга учраган. Бундан ташқари, Покистон армияси Қандаҳор вилоятидаги толибларнинг асосий бошпаналарига аниқ зарбалар берди, оқибатда 4-батальон ва 6-чегара бригадаси «муваффақиятли йўқ қилинди». Канал манбаларига кўра, толибларнинг йўқотишлари 200 кишигача бўлган.
#Pakistan has confirmed that it has conducted precision airstrikes on #Terrorist targets inside #Kabul & #Khandahar 🚀 🇵🇰#PakistanArmy #Afghanistan pic.twitter.com/4xsMrez8Ia
— Developing Pakistan (@developingpak) October 15, 2025
Эслатиб ўтамиз, 15 октябр куни эрталаб икки давлат чегарасида юз берган тўқнашувдан кейин вазият кескинлашган эди. Reuters агентлигининг «Толибон» вакилига таяниб хабар беришича, жангда камида 12 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган.
«Толибон» ҳаракатининг таъкидлашича, ҳужумни Покистон кучлари бошлаган, афғон кучлари эса бунга жавобан «кўплаб покистонлик аскарларни» ўлдирган, уларнинг постлари ва ҳарбий техникасини эгаллаб олган. Покистон ҳукумати, ўз навбатида, ҳодиса учун жавобгарликни толибларга юклади ва ўз ҳудудида тўрт нафар тинч аҳоли яраланганини маълум қилди.
Мамлакатлар ўртасидаги кескинликнинг навбатдаги даври 9 октябр куни «Толибон»га алоқадор Покистоннинг «Таҳрики Толибон Покистон» ҳаракати Қуррам чегара округидаги ҳарбий конвойга ҳужум қилганидан кейин бошланди. 10 октябр куни Покистон Кобулда ушбу гуруҳ етакчиларидан бирининг автомобилига ракета билан зарба берди, бир кун ўтиб толиблар Покистон чегара постларига ҳужум қилди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
Афғонистонда 13 ёшли бола қариндошларининг қотилини 80 000 томошабин олдида қатл қилди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025