Ўзбекистон | 11:48 / 16.10.2025
1162
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Римда Иордания подшоҳи билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Рим шаҳрида Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

«Рим шаҳрида Иордания ҳошимийлар подшолигининг ҳазратлари подшо Абдулла II ибн Ал-Ҳусейн билан учрашиш ҳамда Ўзбекистон президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва махсус мактубини етказиш мен учун катта шараф бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Учрашувимиз Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган мустаҳкам алоқаларнинг яна бир бор тасдиғига айланди. Ҳар икки мамлакат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқдир.

Умумий қадриятлар ва ҳамкорлик руҳидан илҳомланиб, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўзаро ишонч ва қатъият билан ушбу самарали муносабатларни янада бойитиш, халқларимиз фаровонлиги ва эзгу келажаги йўлида янги ҳамкорлик йўналишларини очишга интиладилар».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид