Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бешта давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулоти бошланди
Марказий ҳарбий округ «Каттақўрғон» полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбойжон мудофаа вазирликларининг бўлинмалари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотига старт берилди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
14 октябр куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги энг катта ўқувларидан бири – «Бирлик – 2025» минтақавий биргаликдаги ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида таъкидланганидек, бир неча кунга мўлжалланган ўқувнинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш, жаҳонда тобора кучайиб бораётган геосиёсий кескинлик ва инқирозли ҳолатлар, юзага келаётган янги хавф-хатар ва таҳдидлар шароитида замонавий чақириқларга самарали қарши туришда яқин шерикчилик алоқаларини янада кучайтиришдир.

Хусусан, «Бирлик – 2025» минтақавий ўқувида иштирокчилар ҳозирги замон жанговар тажрибадан келиб чиққан ҳолда жанг олиб боришнинг энг самарали услуб ва усулларини қўллаш, узоқ масофалардаги нишонларни ишончли йўқ қила оладиган артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа қуролларнинг имкониятларидан фойдаланиб, қўйилган ўқув-жанговар вазифани биргаликда бажаради.


Шунингдек, ўқув доирасида иштирокчилар жанг олиб бориш санъатининг илғор усул ва услубларидан фойдаланган ҳолда жанговар тайёргарлик машғулотлари билан шуғулланиши, турли мусобақаларда иштирок этиши, боқий Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиб, бой тарихий-маънавий мерос, урф-одат ва анъаналар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви ўтказилиши ҳам шулар жумласидан.






Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025