Жамият | 15:14 / 17.10.2025
14426
1 дақиқада ўқилади

Фермер табиатга 43 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари Оқдарё туманида жойлашган «M.M.M.N» фермер хўжалиги фаолиятини текширди.

Фото: Экология вазирлиги

Ўрганиш давомида фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси ёрдамида Қорадарё дарёсидан қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олингани аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, мазкур қонунбузарлик оқибатида табиатга 43 миллиард 12 миллион 57 минг 536 сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда қум-шағал қазиб олинган техникалар жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳолат бўйича тайёрланган ҳужжатлар эса Самарқанд вилояти прокуратурасига юборилган.

Тайёрлаган:  Исомиддин Пулатов

Мавзуга оид