Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Володимир Зеленский АҚШга ташриф билан келди
Володимир Зеленский Вашингтонга етиб келди. У дастлаб АҚШнинг мудофаа ва энергетика компаниялари вакиллари билан, кейин эса Доналд Трамп билан учрашади. Украина раҳбари Tomahawk ракеталарини тилга олди.
Украина президенти Володимир Зеленский 16 октябр, пайшанба куни кечқурун АҚШга ташриф билан келди. Украина етакчисининг самолёти Вашингтон чеккасидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво кучлари базасига қўнди.
Зеленский Telegramʼда яқин соатларда Америка мудофаа компаниялари вакиллари билан учрашиб, бошқа нарсалар қаторида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўшимча етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш ниятида эканлигини ёзди. Шундан сўнг Украина президентининг Америка энергетика компаниялари вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилган. «Ҳозир, Россия бизнинг энергетика секторимизга қарши террорга таяниб, ҳар куни зарбалар бераётган бир пайтда, биз Украина барқарорлигини таъминлаш учун ҳаракат қиляпмиз», — деди Зеленский.
17 октябр куни Володимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашади. «Яқин Шарқда алангаланган террор ва урушни жиловлаш бўйича жадаллик Россиянинг Украинага қарши урушини тугатишга ёрдам беради, деб умид қиламиз», — деб ёзади Украина президенти Трамп иштирокида Ғазо секторида эришилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга ишора қилиб. У, шунингдек, «Москва «Томагавклар» ҳақида эшитиб, мулоқотни давом эттиришга шошилаётганини» таъкидлади.
Трамп аввалроқ Киевга 2500 километргача учадиган Американинг Tomahawk қанотли ракеталарини топширишни кўриб чиқаётганини маълум қилганди. АҚШ президенти 17 октябр куни Зеленский билан Вашингтонда бу масалани муҳокама қилиш ниятини билдирди. Украина президенти ўз навбатида Украина Қуролли кучлари Tomahawk'дан фақат ҳарбий нишонларга қарши фойдаланишига ваъда берди.
Мавзуга оид
07:52
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
13:32 / 19.12.2025
АҚШ Тайванга энг йирик қурол-яроғ пакети етказиб беришни режалаштирмоқда
10:53 / 19.12.2025
АҚШ Green Card дастурини вақтинча тўхтатиб туради
08:45 / 19.12.2025