Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар ходимидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида ички ишлар органи ходимидан товламачилик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган икки шахс қўлга олинди.
Фото: Видеодан кадр
Вилоят ИИБ маълум қилишича, ички ишлар органи ходими оила аъзоларини уйига олиб келиш мақсадида Telegram мессенжеридаги маҳалла гуруҳига такси кераклиги ҳақида хабар жойлаштирган.
Мазкур гуруҳда бўлган, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 2007 йилда туғилган шахс ҳамда пробация назоратида жазо ўтаётган 1999 йилда туғилган маҳалладоши ўзаро келишиб, ички ишлар органи ходимидан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.
Улар суҳбат чоғида ходимни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиб, мавжуд овозли ёзувларни ички ишлар органи раҳбариятига тақдим этмаслик эвазига 15 миллион сўм, кейинчалик эса 12 миллион сўм талаб қилган.
Ходим бу ҳақда раҳбариятга маълум қилганидан сўнг, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Зафаробод туманида яшовчи икки шахс талаб қилинган пулни олаётган пайтда процессуал тартибда ушланган.
Текширувларда аниқланишича, улар 6 ва 8 октябр кунлари 102 хизматига мурожаат қилиб, ички ишлар органи ходими уларни ҳақорат қилганини билдирган, бироқ ҳолат юзасидан тушунтириш бериш учун чақирувларга жавоб бермаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 ва 26 ёшли фуқароларга нисбатан Зафаробод туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025