Жамият | 23:40 / 19.10.2025
5950
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пенсионерлар сони 4,2 млн нафардан ошди

Энг кўп пенсия олувчилар Фарғона (500,8 минг нафар), Самарқанд (451,6 минг нафар) ва Андижон  (399 минг нафар) вилоятларида.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда пенсия олувчиларнинг умумий сони 4 млн 241,8 минг нафарни ташкил этди.

Манба: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Шулардан 3 млн 514,1 минг нафар фуқаро ёшга доир пенсия, 482,1 минг нафари ногиронлик пенсияси, 245,6 минг нафари эса боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп пенсия олувчилар Фарғона (500,8 минг нафар), Самарқанд (451,6 минг нафар) ва Андижон  (399 минг нафар) вилоятларида.

Энг кам пенсия олувчилар эса Сирдарё (108,9 минг нафар), Навоий (142,1 минг нафар) ва Жиззах (145,2 минг нафар) вилоятларида қайд этилган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид