Спорт | 23:04 / 21.10.2025
9035
2 дақиқада ўқилади

«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида учинчи ўйинни ҳам ютқазди

Ўзбекистон чемпиони турнирда ўта муваффақиятсиз иштирок этмоқда.

Фото: Shabab Al Ahli FC

OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур ўйинлари бошланди.

Ўзбекистон чемпиони «Насаф» сафарда «Шабаб Ал-Аҳлий» клуби билан ўйнади ва 1:4 ҳисобида ютқазди.

Мезбонлар сафида Картабиа, Ренан, Матеусао ва Брено, меҳмонлар таркибида Зафармурод Абдираҳматов дарвозани ишғол этди.

Бу Рўзиқул Бердиев жамоасининг нуфузли мусобақада қаторасига учинчи мағлубияти бўлди: «Насаф» турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда. «Шабаб Ал-Аҳлий» 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Насаф» навбатдаги ўйинни 3 ноябрь куни ўз майдонида «Ал-Ваҳда» (БАА) клубига қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 3-тур
21 октябрь, Дубай (БАА)

«Шабаб Ал-Аҳлий» 4:1 «Насаф»
Голлар: Федерико Картабиа (9), Ренан Виктор (27), Матеусао (41), Брено (90+5) - Зафармурод Абдираҳматов (10)
«Шабаб Ал-Аҳлий»: Ҳамад Абдулла, Богдан Планич, Саид Иззатуллоҳий, Мунас Даббур, Федерико Картабиа, Ренан Виктор, Лима (Брено 71), Мирсад Сайфий (Игор Гомес 71), Матеусау Силва (Каван Силва 71), Бала, Неманя Максимович
«Насаф»: Олександр Воробей, Алибек Давронов, Аденис Шала (Ҳусайн Норчаев 62), Зафармурод Абдираҳматов (Диёрбек Абдуназаров 80), Драган Черан, Шароф Муҳитдинов (Ойбек Бозоров 46), Игор Голбан (Жавоҳир Сидиқов 62), Сардорбек Баҳромов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Стефан Чолович 46), Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Зафармурод Абдираҳматов (21), Шерзод Насруллаев (26), Жавоҳир Сидиқов (72)

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид